Солиҳ фарзанд-жамият кўрки

фарзандҲар бир фарзанднинг иймон-эътиқодли, садоқатли, итоатли бўлиши ота-она учун қувонарли ҳолатдир. Чунки, айнан шу гўзал хислатларни фарзандларида кўриш ҳар бир ота-онанинг орзусидир. Шундай фарзандларгина ота-оналари, элу юртларини ишончини оқлай оладилар. Ҳар бир фарзанднинг солиҳ, итоатли бўлиб ўсишида ота-онанинг ўрни муҳимдир. Чунки, гўдак дунёни таний бошлаган илк кунлариданоқ у аввал шу икки инсонни кўриб, ўса бошлайди. Улардан кўрадиган барча нарсаларни тошга ўйилган нақш сингари ўзига сингдира бошлайди. Ота-онадан оилада содир этиладиган яхши ёки ёмон хулқлар боланинг феълида ҳам шакллана бошлайди. Биз қанча хоҳласак шунча фарзандларимизга ваъзу-насиҳат қилайлик бари-бир улар айтганимизга эмас, кўпроқ ҳатти-ҳаракатларимизга тақлид қилишади. Шунинг учун чиройли намуна бўлишимиз керак. Биз уйимизда бўлган вақтда эътиборга олмай, оддий нарса деб биладиган баъзи бир майда ҳатти ҳаракатларимиз ҳам фарзандларимиз тарбияси учун ниҳоятда аҳамиятлидир.

 

Тўлиқ матнга ўтиш: фарзанд тарбияси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *